Эрон Исроилга “даҳшатли зарба” тайёрламоқда

Олам

image

Эрон Исроил ҳужумларига жавобан “вайронкор зарба” беришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Айрим маълумотларга кўра, жавоб зарбалари аллақачон йўлланган бўлиши ҳам мумкин, лекин бу расмин тасдиқланмаган.

Бугун, 28 февраль куни эрталаб Исроил Эронга зарба берди. Теҳрон шаҳрида камида учта портлаш қайд этилган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар пойтахт марказида содир бўлган.

Исроил мудофаа идораси раҳбари ҳужумда АҚШнинг ҳам иштироки борлигини тасдиқлаган. Унинг айтишича, ҳарбий операция бир неча ой давомида режалаштирилган ва бошланиш санаси бир неча ҳафта аввал белгиланган.

Шу орада Трамп ҳам зарбаларга АҚШ иштирокини тасдиқлаган. Оқ уй етакчиси, шунингдек, эронликларга мурожаат қилиб, мамлакатдаги Оятуллоҳ режимини ағдаришга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Оятуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг