Эрон гипертовушли баллистик ракета яратди

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси гипертовушли баллистик ракета яратган. Эндиликда бу Эроннинг ракета салоҳияти борасидаги хавотирларни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда мамлакатдаги расмий нашрларга таяниб, “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Эрон Инқилоб гвардиясининг аэрокосмик қўмондони Амир Али Ҳожизоданинг сўзларига кўра, Эрон яратган қурол ракеталар соҳасида катта сакрашни амалга оширган.

“Ушбу ракета юқори тезликка эга ва атмосфера ичида ва ундан ташқарида ҳам манёвр қила олади. У душманнинг илғор ракетага қарши тизимларини нишонга олади. Бу ракеталар соҳасида катта сакрашдир”, деган қўмондон. 

Гипертовушли ракеталар товуш тезлигидан камида беш баравар юқори тезликда ҳаракатлана олади ва мураккаб траекториялар бўйлаб йўналиш олиш мумкин. Бу эса уларни уриб туширишни қийинлаштиради.

Бироқ, “Reuters”нинг маълум қилишича, Эроннинг бундай ракетани синовдан ўтказгани ҳақида хабарлар олинмаган. Ислом Республикаси халқаро санкциялар ва эмбарголар қаршисида йирик маҳаллий ҳарбий саноатни барпо этган бўлса-да, Ғарб ҳарбий таҳлилчилари Эрон ўзининг қурол-яроғ имкониятларини баъзан бўрттириб кўрсатишини айтади.

2018 йил АҚШда Дональд Трамп президентлиги даврида Эрон 2015 йилда Жаҳоннинг қудратли давлатлари билан имзолаган ядровий битимдан чиқди. Бу эса Эрон ракеталарига боғлиқ бўлган хавотирларни кучайтирди.

Ўтган ҳафта Эрон 80 кг (180 фунт) оғирликдаги сунъий йўлдошларни ер юзасидан 500 км (300 миля) узоқликка жойлаштира оладиган ўзининг биринчи уч босқичли космик ракетаси “Ghaem 100” ни синовдан ўтказганини маълум қилди. 

Қўшма Штатлар бу каби ҳаракатларни тартибсизликаларни келтириб чиқаришга уриниш деб баҳолади. Чунки космик ракеталар ядровий каллакни ташиш учун ишлатилиши мумкин.

АҚШ Эронни ядровий қурол яратишда айблаб, санкциялар билан "кўмиб" ташлаган. Эрон эса ядровий қурол яратиш истаги ҳақидаги иддаоларни рад этиб келади


Мақола муаллифи

Теглар

баллистик ракета Эрон Ислом Республикаси

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг