Эрон футбол федерацияси АҚШ устидан FIFA'га шикоят қилмоқчи

Спорт

image

Эрон футбол федерацияси FIFA ахлоқ қўмитасига АҚШ терма жамоасининг Twitter саҳифасида мамлакат байроғи тасвири ўзгартирилганлиги сабабли Америка жамоасини 10 ўйинга дисквалификация қилиш талаби билан шикоят юборади. Бу ҳақда Эрон терма жамоасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси А.Фаганпур маълумотига таяниб, "Тасним" агентлиги хабар берди.

Аввалроқ, АҚШ терма жамоасининг расмий Twitter аккаунтида Жаҳон чемпионатининг"B" гуруҳи жадвали эълон қилинган эди. Жадвалда Эрон байроғи ўртасидаги рамзлар кўрсатилмаган. Эрон расмий байроғида "Аллоҳ" сўзининг хаттотлик варианти ҳамда “Аллоҳ буюкʼ” ибораси 22 марта учрайди. Кейинчалик "Team USA"нинг Twitter'и постни ўчириб ташлади ва Эрон расмий байроғи тасвири туширилган суратни эълон қилди.

“Давлат байроғига ҳурмат кўрсатиш бошқа барча давлатлар амал қилиши керак бўлган халқаро амалиётдир. Эрон байроғига қарши қилинган ҳаракатлар ахлоқий эмас ва халқаро қонунларга зид. Мамлакат шаънини камситгани учун ирқий, этник, миллий, сиёсий ёки бошқа сабабларга кўра, АҚШ камида 10 та ўйинга дисквалификация қилиниши керак ёки бошқа интизомий чора кўрилиши керак”, дейди Фаганпур.

АҚШ ва Эрон терма жамоалари гуруҳ босқичининг сўнгги, учинчи турида тўқнаш келади. Икки турдан кейин Эрон терма жамоаси 3 очко билан иккинчи, АҚШ терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

AQSH Eron

Баҳолаганлар

733

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг