Жалолов Харперга қарши жангдан қанча фойда кўрди?
Спорт
−
28 Ноябрь 2022
6606Эрон футбол федерацияси ФИФА ахлоқ қўмитасига АҚШ терма жамоасининг Твиттер саҳифасида мамлакат байроғи тасвири ўзгартирилганлиги сабабли Америка жамоасини 10 ўйинга дисквалификация қилиш талаби билан шикоят юборади. Бу ҳақда Эрон терма жамоасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси A.
Фаганпур маълумотига таяниб, «Тасним» агентлиги хабар берди.
Аввалроқ, АҚШ терма жамоасининг расмий Твиттер аккаунтида Жаҳон чемпионатининг«Б» гуруҳи жадвали эълон қилинган эди. Жадвалда Эрон байроғи ўртасидаги рамзлар кўрсатилмаган. Эрон расмий байроғида «Аллоҳ» сўзининг хаттотлик варианти ҳамда “Аллоҳ буюкʼ” ибораси 22 марта учрайди.
Кейинчалик "Тeam USA"нинг Твиттеръи постни ўчириб ташлади ва Эрон расмий байроғи тасвири туширилган суратни эълон қилди.
“Давлат байроғига ҳурмат кўрсатиш бошқа барча давлатлар амал қилиши керак бўлган халқаро амалиётдир. Эрон байроғига қарши қилинган ҳаракатлар ахлоқий эмас ва халқаро қонунларга зид. Мамлакат шаънини камситгани учун ирқий, этник, миллий, сиёсий ёки бошқа сабабларга кўра, АҚШ камида 10 та ўйинга дисквалификация қилиниши керак ёки бошқа интизомий чора кўрилиши керак”, дейди Фаганпур.
АҚШ ва Эрон терма жамоалари гуруҳ босқичининг сўнгги, учинчи турида тўқнш келади. Икки турдан кейин Эрон терма жамоаси 3 очко билан иккинчи, АҚШ терма жамоаси учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жалолов Харперга қарши жангдан қанча фойда кўрди?
Жорий йилнинг 27 ноябрь кунининг тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов АҚШнинг Калифорния штатида навбатдаги жангини ўтказиб, ғалабага эришди. Жалоловга мезбон спортчи Кёртис Харпер рақиблик қилди.
Ўзбек боксчиси рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратди. Бокс оқшоми якунлангач, жангларни ташкил қилган промоутерлик компанияси боксчиларнинг кафолатланган гонорарлари миқдорини маълум қилди.
Эътиборлиси, Харперни мағлуб этган Жалолов рақибидан кам гонорар, 25 минг долларга эга бўлди. Харпер эса Жалолов билан жангдан 30 минг доллар фойда кўрди.
Маълумот учун, Кёртисга қарши жангда Баҳодир Жалолов профбоксдаги 12-ғалабасини қайд этди.
Машҳур боксчи Мессига таҳдид қилди
Мексикалик боксчи Саул Алварес ижтимоий тармоқда футболчи Лионел Мессига таҳдид қилди. Бу ҳақда «Tofight.ru» сайти хабар берди.
ЖЧ доирасида Аргентина Мексика устидан ғалаба қозониб, ҳисобни – 2:0 ҳолатига олиб келди. Ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқда Месси ғалабани нишонлаш чоғида ерда ётган мексикалик футболчининг либосини оёғи билан беҳос тепиб юборгани акс этган видео тарқалди.
Мексикалик чарм қўлқоп устаси Саул Алварес Твиттеръда ҳолатга муносабат билдирди.
“Месси бизнинг байроқ туширилган формамизда пол артганини кўриб қолдим. Мен уни тополмаслигимни Худодан ўтиниб сўрасин", деб ёзди боксчи.
Эслатиб ўтамиз, 2-турдан сўнг Аргентина «С» гуруҳида 2-поғонани банд этган. Мексика эса сўнгги ўриндан жой олган.
Бельгия - Марокаш ўйинидан сўнг Брюсселда оммавий тартибсизлик бошланди
Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Марокашнинг Бельгия терма жамоаси устидан қозонган ғалабаси Брюсселда катта норозиликларга сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сув пуркагичлардан фойдаланиб, норозилик намойишларини тўхтатди. Бу ҳақда Брюссел полицияси матбуот котиби Илсе ван де Кейре маълумотига таяниб, Бельгия ахборот агентлиги хабар берди.
27 ноябрь куни бельгияликлар Марокаш терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Ўнлаб одамлар юзларини беркитиб, тартибсизликлар уюштирди, бу эса жамоат тартибига путур етказди. Намойишчилар пиротехника воситаларидан фойдаланди, тош ва бутилкалар улоқтирди ва чиқинди контейнерларини ёқиб юборди”, дейди полиция матбуот котиби.
Миди ва Лемонниер булварлари атрофида икки соат давом этган тартибсизликлар Яқин Шарқдан, жумладан Марокашдан келган кўп сонли аҳоли яшайдиган ҳудудда давом этган. Оқибатда бир нечта машинага зарар етказилган ва светофорлар бузиб ташланган. Полиция тартибсизликлар ҳудудини тўсиб, сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 23:30)га келиб, шаҳарда вазият барқарорлашган.
Маҳаллий газетанинг хабарига кўра, кўпчилик дўкон сотувчилари ўйиннинг ҳар қандай натижаси тартибсизликларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланиб, Бельгия ва Марокаш ўртасидаги ўйин куни дўконини эрта ёпишни афзал кўрган. Шунинг учун маҳаллий савдогарлар тўқнашувлардан айтарли зарар жуда кўрмади.
ЖЧнинг ортда қолган икки туридан сўнг Бельгия 3 очко билан гуруҳда 3-ўринни банд этиб турибди. Сўнгги турда бельгияликлар хорватлар билан тўқнаш келади. Ўйин 1 декабрь куни бўлиб ўтади.
Қувончбек Ғайбуллаев
LiveБарчаси