Эрон БМТдан Шероздаги терактни қоралашини кутяпти
Олам
−
27 Октябрь 2022
3738Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидан мамлакатда кеча, 26 октябрь куни содир этилган терактларни қоралашини кутмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида республиканинг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Амида Саида Ираваний маълум қилди.
“Бу тинч аҳолига, жумладан, аёллар ва болаларга қарши жирканч террор ҳужумларидир. Эрон терроризмнинг барча турлари ва кўринишларини халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид сифатида қоралайди. Биз Хавфсизлик Кенгашидан бу жирканч жиноятни аниқ ва ишонч билан қоралашини кутамиз”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 октябрь куни номаълум уч киши Форс провинциясида жойлашган Шероз шаҳридаги Чоҳ-Черах мақбарасида ўт очди. Ҳуқуқ-тартибот органлари икки жангарини қўлга олишга муваффақ бўлди, учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда. Теракт қурбонлари сони 15 нафарга етган, 40 киши жароҳатланган. ИШИД террорчилик гуруҳи теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Теракт муносабати билан Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий мамлакатдаги тартибсизликлар хавфли йўналишда кетаётганини таъкидлаб, улардан террористик ҳаракатлар томонидан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь