Эрон бир нечта давлат махсус хизматларини тартибсизликларда айблади

Олам

image

Эрондаги тартибсизликларда АҚШ, Британия, Исроил ва Саудия Арабистони разведка идоралари иштирок этмоқда. Бу ҳақда кеча, 28 октябрь куни Ислом Республикаси Разведка вазирлиги ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси разведка хизмати (ИИПК, Эрон Қуролли кучларининг сара бўлинмалари) томонидан тарқатилган қўшма баёнотда айтилади.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси, Британия разведка агентликлари, Исроилнинг “Моссад” разведкаси ва Саудия Арабистони разведкаси “[Эрондаги] тартибсизликлар ва зўравонликларда рол ўйнаган”, дейилади “Al-Alam” телеканалида эълон қилинган баёнотда.

Мақсад мамлакатда “хавфсизликни бузиш” бўлган. Таъкидланишича, “тартибсизликларнинг кўп қисмини режалаштириш ва ижро этиш “Моссад” томонидан такфирий гуруҳлар билан ҳамкорликда амалга оширилган”.

Шунингдек, бу давлатларнинг разведка хизматлари Эрон ичида фаолият юритаётган ўзларининг разведка тармоқларига “ҳарбий ва жосуслик техникаси” жўнатгани, Америка разведкаси эса ҳаттоки ўз эронлик агентларини ўқитгани, улар орасида Маҳса Аминининг шифохонада эканида олинган биринчи фотосурати муаллифи ҳам бўлгани айтиляпти.

Маълумот учун, Эронда 16 сентябрь куни вафот этган 22 ёшли Маҳса Аминининг дафн маросимидан сўнг бошланган тартибсизликлар бир ойдан кўпроқ вақтдирки тўхтамаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг