Эрон АҚШга қарши тўртта махсус лойиҳа тайёрлаётгани маълум бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 19 январь куни Эрон парламенти АҚШ ҳаракатларига қарши тўртта лойиҳани муҳокама қилишни бошлайди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, муҳокама қилинадиган чора-тадбирлар орасида “АҚШ жиноятлари музейи” ташкил қилиш ва Исломий кўрсатмалар вазирлигининг антиамерика руҳида фильмлар яратишини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам бор.

Бундан ташқари, парламентда Эронга қарши санкцияларни қўллаб-қувватловчи мухбирларни мамлакатга киришига тақиқ, санкциялар туфайли ҳукуматнинг зарар кўрган шахслари ва компанияларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз: АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар Ироқда эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши фонида инқироз ёқасига келиб қолди. Эрон бунга жавобан АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракета ҳужумини уюштирди. АҚШ эса ушбу ҳужумларга жавобан Эроннинг 17 та тоғ-кон ва металлургия компанияларига санкция киритди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг