Эрон-АҚШ муаммоси жиддийлашмоқда. Расмий Теҳрон музокараларни рад этди

Олам

image

Эроннинг олий раҳбари Али Ҳамоний расмий Теҳрон АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмаслигини маълум қилди.

Олдинроқ, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ томонидан санкциялар бекор қилинса ва Эронга нисбатан сиёсий босимлар олиб ташланса Эрон томони расмий Вашингтон билан музокаралар ўтказиш ҳақида ўйлаб кўришини айтган эди. 

Аммо, Али Ҳамоний Эрон АҚШдан бошқа ҳукуматлар, жумладан, Европа давлатлари билан музокаралар ўтказишга қарши эмаслигини билдирди.

“Биз инқилобий масалаларни муҳокама қилмаймиз. Биз ҳарбий имкониятлар ҳақида ҳам гаплашмоқчи эмасмиз”, деб айтиб ўтган Эрон олий раҳбари.

Маълумот учун, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томони истаса музокараларга тайёрлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Али Ҳамоний

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made