Эрон Афғонистон билан чегара назорат остида эканини айтмоқда

Олам

image

Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара Эрон қуруқликдаги кучлари ва чегара хизматлари назорати остида. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари қуруқликдаги кучлари қўмондони, бригада генерали Киюмарс Ҳайдарий Афғонистон билан чегарадош Систон ва Балужистон вилоятига ташрифи чоғида маълум қилди

“Эроннинг Афғонистон билан чегараси қуруқликдаги ва чегара қўшинлари томонидан назорат қилинади, ҳозир чегара ҳудуди тўлиқ хавфсиз. Чегарада бўлишимиз биз учун хавф борлигини англатмаслигини маротаба таъкидлаганмиз”, дейди генерал Ҳайдарий.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилади. 

“Бироқ, агар бошқа томон халқаро миқёсда қабул қилинган қоидаларга риоя қилишни истамаса, у Эрондан бошқача муносабатга дуч келади”, дейди Ҳайдарий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пости яқинида отишма содир бўлганди. Отишма оқибатда икки эронлик чегарачи ва бир “Толибон” жангчиси ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг