Эркин кураш: Умиджон Жалолов Жаҳон чемпиони

Спорт

image

Болгариянинг София шаҳрида эркин кураш бўйича U-20 Жаҳон чемпионати жуда давом этмоқда. Унда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар қаторида 6 нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам иштирок этмоқда.

-57 кг вазн тоифасида мусобақаларга киришган Азизбек Наимов илк баҳсда швейцариялик рақибини мағлубиятга учратди. Бироқ Наимов 2-даврада АҚШ вакилига 7-2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

-65 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов  эса дастлаб қирғизистонлик курашчини 10-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Умиджон 2-даврада чилилик рақибини 10-0 ва 3-давра баҳсида Япония терма жамоаси вакилини ҳам 10-0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Жалолов финал йўлида америкалик полвонни 4-0 ҳисобида таслим қилди. Ҳал қилувчи беллашувда Умиджон Жалоловга озарбайжонлик Зираддин Байрамов рақиблик қилди ва ушбу баҳс ўзбекистонлик курашчининг соф ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, Умиджон Жалолов Жаҳон чемпионати U-20 ғолибига айланди.

Шунингдек, -70 кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Бегижон Қўлдошевга бироз омад етишмади. У илк саралаш баҳсида эронлик курашчига 3-1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати U-20 21 августга қадар давом этади ва унда яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи гиламга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Умиджон Жалолов

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар