Эркин Корай вафот этди
Маданият-санъат
−
08 Август 2023
15457Туркиялик рок юлдузи Эркин Корай 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “A Haber” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, у аввалроқ Торонтодаги Канада шифохоналаридан бирига ётқизилган.
У сўнгги йилларда сурункали обструктив ўпка касаллигидан азият чеккан.
Эркин Корай Туркияда асосий рок санъаткорларидан бири ҳисобланади. Ўз фаолияти билан Анадўлининг маданий меросини сақлаб қолишга ҳисса қўшгани билан алоҳида ҳурматга эга. Шарқ ва Ғарб мусиқасидаги ўзига хос композициялари ва тадқиқотлари билан кўплаб замонавий турк мусиқачиларига таъсир ўтказган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь