Эркаклар бокс терма жамоаси учун махсус режа ишлаб чиқилган – Шоҳид Тиллабоев
Спорт
−
01 Июль
3758Париж-2024 Олимпиадаси иштирок этувчи ўзбекистонлик боксчилар бир неча кундан сўнг Олимпиада олдидан охирги ўқув-йиғин машғулотини ўтказиш учун Франциянинг Нан шаҳрига жўнаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Ўзбекистон эркаклар бокс терма жамоаси Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриши учун махсус режа тузилган. Режага асосан улар Россиянинг Сочи шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказди ва икки боксчимиз тайёргарликлар оралиғида Қозон шаҳрида ўтказилган BRICS ўйинларида иштирок этди. Эркаклар терма жамоаси яна Ўзбекистонда икки босқичда Олимпиадага тайёргарлик кўради ва сўнгги тайёргарликни амалга ошириш учун 7 июль куни Франциянинг Нан шаҳрига йўл олади”, дейди Шоҳид Тиллабоев.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда, 7 та вазнда баҳсларда иштирок этса, аёллар жамоаси 4 та вазнда мамлакат шарафини ҳимоуя қилади. Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 26 июль куни ўтказилади.
LiveБарчаси