Эркак вахшийликка қўл урди
Олам
−
14 Август 2019
8077Тожикистоннинг Деваштич шаҳрида истиқомат қилувчи эркак ўз хотинининг шафқатсизларча ўлдиргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди, дея хабар беради “ASIA Plus”.
У икки нафар вояга етмаган болалари олдида хотинининг бошини кесиб ташлаган.
Жиноят ишлари бўйича Сўғд вилоят судининг ҳайъати 35 ёшли фуқаро Ғайрат Хидоятовга қарши жиноят ишини якунлади. Суд Хидоятовни Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича айбдор деб топди ва уни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Фожиа 2019 йил 19 мартда юз берган. Маҳкум ўз квартирасида бўлганида, 34 ёшли рафиқаси Манзура Aшурова билан оилавий жанжал пайтида, уни кўза билан уч марта урган.
Aёл йиқилганидан кейин, эри уни шафқатсиз равишда фарзандлари олдида бошини кесиб ташлаган.
Ғайрат Хидоятов жазо муддатини умумий оғирлаштирилган тартибдаги колонияда ўтайди.
LiveБарчаси