Эркак ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандларини ёқиб юборгани бўйича қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
07 Август 2020
29123Аввалроқ, Шаҳрисабзда эркак автомошинасида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Оиланинг барча аъзоси вафот этган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур мудҳиш ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Шаҳрисабзда яшаган Н.С. жорий йилнинг 30 июль куни турмуш ўртоғи З.О. ва фарзандлари билан ўзига тегишли бўлган автомашинасида тоғасининг уйидан ўзининг яшаш уйига қайтаётган бўлган. Шунда автомашинада турмуш ўртоғи З.О. билан ўзаро тортишиб қолиб, йўл четида автомашинасини тўхтатиб, автомашина эшикларини қулфлаб автомашинада бўлган бензин ёқилғисини ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандларининг устига сепиб олов бериб ёқиб юборгани аниқланган.
Шундан сўнг, ҳодиса жойида ёрдамга етиб келган фуқароларнинг кўмаги билан Н.С., турмуш ўртоғи З.О, ўғли И.Н. ва қизи С.К. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Бироқ, фуқаро Н.С.нинг қизи Ш.К. автомашинада қолиб кетганлиги сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Н.С.нинг ўзи, турмуш ўртоғи З.О., ўғли И.Н. ва қизи С.К. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куни туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Рахмонова, шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари Н.Эшмуродов, Шаҳрисабз шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Омонов ва ҳудуд профилактика инспектори Ж.Муминов ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, мазкур оилада содир этилаётган жанжалларнинг туб сабаблари ўрганилмасдан уни бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15