Эркак Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлиши ҳақида ёлғон хабар берди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган элчихонасида портлаш бўлиши ҳақида хабар қолдирилди. Орадан кўп ўтмай ушбу маълумот сохта бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 17:32 да ички ишлар идораларига мурожаат келиб тушган. Маълум бўлишича, шу куни номаълум шахс уяли алоқа рақамидан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Боғ кўчасида жойлашган “Uztelecom” алоқа компанияси операторига қўнғироқ қилиб, рус тилида “Эртадан кейин Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади” деганча алоқани якунлаган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида номаълум шахс қўнғироқ қилган телефон рақами Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Н.нинг номига расмийлаштирилгани, лекин у ушбу рақамдан фойдаланмаслиги маълум бўлган. Ундан тоғаси, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган А.Д. фойдаланиши аниқланган. Айнан у ушбу қўнғироқни амалга оширган бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А.Д.нинг нима мақсадда бундай қилганлигига ойдинлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг