Эриксен “Интер”га ўтди

Спорт 1444
image

"Tоттенҳэм" яримҳимоячиси Кристиан Эриксен "Интер"га ўтди. Бу ҳақда Италия клуби сайтида хабар берилди.

У 2013 йилдан бери инглиз клубида ўйнаб, 305 учрашувда майдонга тушган ва 69 та гол урган.

"Спурс" лагерига келишдан олдин Эриксен "Aякс"да фаолият олиб борган ва у ерда 162 та ўйинда 32 та гол урган.

Mаълумот ўрнида, "Интер" 21-тур натижаларига кўра, "A" сериясида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.1
t
×