Эрик Тен Хаг “Юнайтед” таркибини кучайтириш учун қанча пул олиши аниқ бўлди

Спорт

image

Жорий мавсум охирида бошлаб, "Манчестер Юнайтед"ни бошқарадиган янги бош мураббийи Эрик Тен Хаг ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун 140 миллион евро олади. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, агар “қизил иблислар” кераксиз футболчиларни сотишга муваффақ бўлса, "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер бюджети янада ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тен Хагнинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси жорий мавсум охиридан кучга киради ва 2025 йилгача амал қилади. Шунингдек, томонларнинг розилиги билан бош мураббий билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бор.

“Қизил иблислар”ни ҳозирда Ральф Рангник бошқармоқда. 63 ёшли Рангник “Манчестер Юнайтед”нинг мураббийлик постига 2021 йилнинг 3 декабрида келган эди. Ральф мавсум якунида, “Юнайтед”даги раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллайди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг