Эрик тен Хаг Роналдунинг “Юнайтед”даги тақдирини ҳал қилди
Спорт
−
07 Май 2022
8607"Манчестер Юнайтед"нинг бўлажак бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоада қолишини истамоқда. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, нидерландиялик мутахассис Англия Премьер лигасининг 36-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши ўйинда Роналдунинг намойиш қилган футболидан роҳатланган. Шунинг учун, Тен Хаг португалиялик суперюлдузни жамоада олиб қолишни астойдил хоҳламоқда.
Манбанинг қайд этишича, “Манчестер Юнайтед” учун ўта омадсиз ўтган мавсумда ҳам 37 ёшли “қария” ҳужумчи голлар уришдан тўхтамади. Шу сабабли Роналду “қизил иблислар” сафида қолишга муносибдир.
Португалиялик футболчининг ўзи ҳам жамоада қолишни истайди. Бироқ унга асосий таркибдан жой кафолатланиши керак. Бундай бўлмаган тақдирда Роналду “Юнайтед”ни тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг жорий мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"нинг бошқарувини қабул қилиб олади.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси