Эрик тен Хаг Роналду борасидаги қарорини эълон қилди
Спорт
−
16 Май 2022
18985“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг янги мавсумда ҳам Криштиану Роналдуни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда тен Хагнинг сўзларига таяниб, “Тhе Теlegraph” нашри хабар берди.
“Роналду гигант, чунки у аллақачон кўп нарсани исботлаган. Меним-ча, ҳали ҳам Криштианунинг амбициялари юқори. Албатта, мен уни “Юнайтед”да сақлаб қолмоқчиман. Роналду бу йил “Манчестер Юнайтед” учун жуда муҳим футболчи бўлди. У ажойиб статистик кўрсаткич қайд эта олди”, деган нидерландиялик мураббий.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UЕFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь