Эрик тен Хаг бир шарт билан Роналдунинг кетишига рози бўлади

Спорт 4247
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг португалиялик футболчи Криштиану Роналдуга муносабатини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, нидерландиялик мураббий Роналдунинг “Юнайтед”дан кетиш истагига қарамай, унинг жамоада қолишини истаганди. Чунки тен Хаг португалиялик ҳужумчи ҳали ҳам жаҳон даражасидаги тўпурар эканлигига ишонади.

Қайд этилишича, Роналду “қизил иблислар”нинг базасига қайтгач, машғулотларга қўшилиб кетишга қийналган. Сабаби у “Юнайтед”нинг мавсумолди турнесини ўтказиб юборди. Криштиану кўпинча Манчестер клуби базасида ёлғиз тушлик қилган, машғулотларга жиддий қарамаган ва мураббий киритаётган юқори босимда ўйнаш ғоясига эътироз билдиришга ҳаракат қилган. Шунинг учун, тен Хаг бундан буёғига Роналдунинг кетишига қаршилик кўрсатмайди. Фақатгина унинг ўрнига трансфер ойнаси ёпилгунча бошқа ҳужумчи олиб келиниши керак.

Маълумот учун, тен Хаг бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасининг жорий мавсумини ўта омадсиз бошлади ва ортда қолган иккита турда бир очко ҳам жамғара олмади. Натижада, “қизил иблислар” мусобақа жадвалининг охирги ўрнига тушиб кетди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3
t
×