Эри урадиган аёллар учун “ишонч телефони” хизмати ишга туширилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 апрель кунидан хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида, улар учун “ишонч телефони” хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сайтига Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси ходими хабар бермоқда.

Унга кўра, шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажримлар сони кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.

Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 10 апрелидан “ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.

“Эндиликда опа-сингилларимиз “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда. Шунингдек, қуйидаги рақамлар орқали бепул ҳуқуқшунос ва руҳшунос маслаҳатлари ҳам берилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур “Ишонч телефони” хизмати уч ой давомида фаолият кўрсатади.

Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24
Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26
Руҳшунос:  +998 97 137 27 27

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси қошида Нодавлат-нотижорат ташкилотлари бирлашмаси тузилган. Бу орқали пандемия даврида аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсад қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси жамоат тузилмаларини ҳам Нодавлат-нотижорат ташкилотлари бирлашмасига аъзо бўлишга чақирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Карантин

Баҳолаганлар

466

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг