Туркия махсус хизматлари Эрдўған қатнашган митингда терактнинг олдини олди

Олам

image

Туркия жануби-шарқидаги Сиирт шаҳрида Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг митингдаги чиқиши арафасида сапёрлар полиция машинасига ўрнатилган портловчи қурилмани зарарсизлантиришди. Бу ҳақда "Адолат ва тараққиёт" партияси раҳбари ўринбосари Хамза Дағ CNN Türk эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бомба Мардинда ишлаган полициячининг машинаси остига қўйилган бўлиб, қўпорувчилар қурилмани машина Сииртга етиб келганидан сўнг портлатишни режалаштирган.

“Сииртдаги митингни саботаж қилмоқчи бўлишди. Тинч вазиятни бузишга уринаётганлар ҳам бор”, деган Дағ бомба йўқ қилингани, полиция ходимлари гумонланувчиларни қидираётганини қўшимча қилиб.

Туркия Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, бомба Эрдўған минтақага келганидан сўнг маҳаллий полицияга қўшимча куч сифатида бириктирилган полициячининг машинаси остига ўрнатилган. Вазирлик баёнотида таъкидланишича, бомбани полициячининг дўсти пайқаган, деб хабар беради CNN Türk.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг