Эрдўғаннинг рақиблари кўпайди

Олам

image

Туркияда президентлик сайловларида иштирок этиш учун яна икки мухолифат номзоди 100 000 дан ортиқ имзо тўплаб, рўйхатдан ўтишни якунлади. Бу ҳақда бугун, 27 март куни “Haberturk” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, “Ватан” партияси раиси Муҳаррам Инже 111 мингдан ортиқ, Отатуркчилар иттифоқидан номзод Синан Оган эса 107 мингдан зиёд имзо тўплай олган. Шундай қилиб, бу сиёсатчилар номзод сифатида рўйхатга олиниши учун Марказий сайлов комиссияси шартларини бажарган. 

Айни дамда президентлик учун курашда камида тўрт нафар номзод иштирок этишини тахмин қилиш мумкин. Булар амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған, асосий мухолифатдаги "Жумҳурият халқ" партияси раиси Камол Қиличдорўғли, Муҳаррем Инже ва Синан Оган. Туркия Олий сайлов комиссияси Эрдўған ва Қиличдорўғлини ҳеч қандай имзоларсиз номзод сифатида тасдиқлаган. Чунки улар парламент фракциялари томонидан кўрсатилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Олий сайлов комиссияси 11 номзоддан президентлик сайловларида иштирок этиш учун ариза қабул қилган ва 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашиш учун улардан бугун, 27 мартга қадар 100 минг имзо йиғиши кераклиги маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made