Эрдўғаннинг рафиқаси дунё болаларининг келажагидан хавотирда

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. У бу ҳақда Сьерра-Леоне Президентининг рафиқаси Фотима Маада Био ташаббуси билан Нью-Йоркда ташкил этилган “Зўравонликни даволаш ва олдини олиш куни” деб номланган тадбирдаги нутқида айтиб ўтди. 

“Дунёдаги барча болаларга ўз фарзандларимиздек муносабатда бўлиб, бу даҳшатли ҳаракатларга чек қўйиш учун кучларни бирлаштиришимиз керак”, дейди Эмина Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, ҳатто бола ва зўравонлик сўзларини биргаликда ишлатиш виждоннинг тузатиб бўлмайдиган жароҳатларини келтириб чиқаради. 

Унинг таъкидлашича, болаларнинг эксплуатацияси уларнинг бутун кейинги ҳаётига салбий таъсир қилади. 

“Бу инсониятга қарши жиноят бўлиб, афсуски, хавфли ўсма каби барча жамоаларда ва бутун дунёда кундан-кунга урчиб бормоқда ва бундан ташқари, уюшган тус олмоқда”, дейди у. 

Эмина Эрдўған Туркияда болаларни соғлом руҳда тарбиялашга қаратилган қадамлар ҳақида ҳам гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, 2010 йилда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, болалар ва жамиятдаги барча заиф қатламларни ҳимоя қиладиган қонунлар қабул қилинган. 

“Давлат ва жамият қанчалик нозик ва ҳатто ҳушёр бўлмасин, болани энг яхши ҳимоя қилиш мумкин бўлган жой меҳр-муҳаббатли ва хавфсиз оила муҳитидир”, дейди Туркия биринчи хоними. 

Шу билан бирга, у замонавий шароитда болаларни виртуал майдонда назоратсиз қолдириш бошқа ҳар қандай муҳитдаги каби хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Шу муносабат билан у оилаларни ҳар хил турдаги “ҳалокатли таъсирлардан” ҳимоя қилиш учун огоҳликни ошириш муҳимлигини таъкидлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Эмина Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг