Эрдўғаннинг куёви янги қирувчи самолётини синовдан ўтказди

Технология 14509
image

Туркиянинг “Baykar” компанияси биринчи марта “Kızılelma” (Қизил олма) учувчисиз жангари самолётининг синовини ўтказди. Бу ҳақда “Savunmasanayist” хабар берди. 

Янги дрон 2023 йилда амалга оширилиши керак бўлган биринчи парвозга тайёрланмоқда. Якуний босқичлардан бири Чорлу аэропортида бўлиб ўтди. “Kızılelma” дрони асосий тизимлар – ёқилғи, тормоз, бошқарув, двигателлар ва бошқаларнинг ишини текшириш учун учиш-қўниш йўлагига олиб чиқилди. Дрон синовдан муваффақиятли ўтди. 

Қайд этилишича, “Baykar” дастлаб биринчи синов парвозини келаси йил бошида ўтказишни режалаштирган бўлса, энди компания буни жорий йилнинг яқин ҳафталарида амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвознинг аниқ санаси об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлади. 

“Kızılelma” – бу Украина ёки Туркия двигателлари билан ишлайдиган реактив товушдан тез ташувчига асосланган дрон. 

Учувчисиз самолётнинг иккита версияси мавжуд – "Мотор Сич" АИ-25ТЛТ дан украиналик двигателли MIUS A. У товушдан тез тезликка эга бўлади. MIUS B варианти ҳам Ивченко-Прогрессдан Украинанинг АИ-322Ф, ҳам туркиялик TEI TF-6000 билан жиҳозланиши мумкин. Иккала двигатель ҳам товушдан юқори тезликни таъминлайди. 

“Kızılelma” дронининг эълон қилинган хусусиятлари:

•    иш баландлиги – 12 км;

•    учиш оғирлиги – 5500 кг;

•    фойдали юк – 1500 кг;

•    ўқ-дорилар учун юк кўтариш қобилияти – 1000 кг.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида “Baykar” компанияси “Kızılelma” зарба берувчи учувчисиз ҳаво воситаларининг иккинчи прототипини йиғишни якунлади. Дрон лойиҳаси 2021 йил 4 августда тақдим этилганди. 

Маълумот учун, Туркиянинг Bayraktar TB2 дронлари 2019 йил июнь ойида Ливияда, 2020 йил мартда Сурияда, 2020 йил июнь ойида Тоғли Қорабоғ урушида қўлланилганди. Февраль ойи охири, март ойи бошларида Россия ҳужуми остида қолган Украина ҳам ушбу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланди.

“Baykar” компаниясига Туркия Президентининг кенжа куёви Селчук Байроқдор ва унинг оиласи томонидан асос солинган. Дронларнинг асосий муаллифи сифатида Селчук Байроқдор кўрилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 424
Рейтинг: 3
Теглар
t
×