Эрдўғаннинг куёви Туркия иқтисоди шиддат билан тикланаётганини айтди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви – Ғазначилик ва молия вазири Берат Олбайроқ Туркия иқтисоди пандемиядан кейин катта шиддат билан тикналаётганини маълум қилди. 

“Иқтисодиётимиз нормал ҳаётга қайтиш жараёнида дунё иқтисодиётига қараганда, тезроқ тикланмоқда. Июнь ойида иқтисодий ишонч индексининг ўсиши тикланиш жараёни ижобий эканлигини кўрсатмоқда. Умид қиламанки, биз бу йилни кутилганидан юқори натижалар билан якунлаймиз”, дейди Президентнинг куёви.

Туркия Ўзбекистон учун ҳамон қизил рўйхатда қолмоқда. Ушбу мамлакат билан ҳаво парвозлари тикланишига қарамай, Туркиядан келган фуқаролар Ўзбекистонда 14 кунлик карантин назоратига олинади. 

Туркияда эса вазият ҳамон жиддий. Мамлакатда 188 897 киши коронавирус юқтириб олган. Улардан 4974 нафари вафот этган, 161 533 киши соғайган. Айни вақтда 22 390 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Туркия куни кеча коронавирусга қарши кураш борасида янги ҳаракатлари режасини очиқлади. Мамлакат тиббий ниқоб, озодаликка риоя қилиш ва ижтимоий масофа сақлаш мажбурий этиб белгиланган. Қарийб 20 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Истанбул шаҳрида тиббий ниқоб бўйича тартибни бузганлик учун 900 турк лираси миқдорида жарима қўллаш амалиёти кеча, 22 июндан кучга кирди. 

Туркия аллақачон хавфсиз туризмни йўлга қўйганини эълон қилди. Мамлакат иқтисодини тиклашда эса ушбу соҳа муҳим аҳамият касб этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Берат Олбайроқ

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар