Эрдўған якшанба куни Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қилмоқчи
Олам
−
09 Декабрь 2022
3136Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 9 декабрь куни Россия ва Украинадаги мавқедошлари билан телефон орқали мулоқот ўтказиш режасини эълон қилди.
"Якшанба куни мен [Россия Президенти Владимир] Путин билан дон инқирозини ҳал қилиш масаласида гаплашмоқчиман. Худди шу масалани [Украина Президенти Владимир] Зеленский билан муҳокама қиламиз", дейди Эрдўған Истанбулда ташкил этилган халқаро форумда сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ва Украина Президентлари билан суҳбатлар чоғида у, хусусан, камбағал мамлакатларга дон етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш ниятида.
“Биз дон йўлаги орқали камбағал мамлакатларга ғалла боришини истаймиз. Ғалла йўлаги масаласидаги инқирозни мамлакатимиз ташаббуслари туфайли енгиб ўтиш мумкин”, дейди Эрдўған.
Туркия раҳбари, Украина инқирози бошланганидан бери Туркия уни тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилганини эслатди.
“Биз урушда ғолиб, тинчликда эса мағлуб бўлмаслигини англаган ҳолда интенсив дипломатик алоқаларни олиб бордик. Бутун дунёга ўрнак бўла оладиган тинчлик дипломатиясини амалга оширдик”, дейди Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь