Эрдўған ва Путиннинг учрашуви бўйича далил йўқ – Анқара

Олам

image

Туркия ва Россия Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Владимир Путин ўртасида жорий йилнинг 31 август куни бўлиши мумкин бўлган учрашув Анқара ҳозирча аниқ маълумотга эга эмас. Бу ҳақда Эрдўған маъмурияти матбуот хизматига асосланиб, ТАСС хабар берди. 

“Айни пайтда бу масала бўйича ҳеч нарса дея олмаймиз. Агар шундай қарор бўлса, аниқ маълумотлар пайдо бўлса, биз бу ҳақда хабардор қиламиз. Ҳозирча айтадиган гап йўқ”, дейди маъмурият. 

Аввалроқ Shot Телеграм каналида манбаларга таяниб, Путин ва Эрдўған 31 август куни учрашиши мумкинлиги, келишув давом этаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. 

3 август куни Россия давлати раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Туркия президентларининг учрашуви жойи ва аниқ санаси дипломатик каналлар орқали келишиб олинишини маълум қилди. Бир кун аввал Песков “учрашув жойи муҳокама қилинади, бу Туркия бўлиши шарт эмас”, деб таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг