Эрдўған ва Алиев Зангилон халқаро аэропортини очиб берди (фоторепортаж)

Олам

image

Бугун, 20 октябрь куни Туркия ва Озарбайжон Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Илҳом Алиев Озарбайжондаги Зангилон халқаро аэропортининг очилиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда “Anadolu Agency” нашри хабар бермоқда. 

Очилиш маросимда Туркия давлати раҳбари янги ҳаво бандаргоҳи Озарбайжон ва бутун дунё манфаати учун хизмат қилишига умид билдирган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари турк компаниялари иштирокида бир ярим йил ичида қурилган аэропорт ҳудудини кўздан кечирган.

Маросимда Президентларга аэропортнинг рамзий калитлари топширилган.

Қайд этиш керакки, Зангилон халқаро аэропорти Озарбайжоннинг арман босқинидан озод қилинган ҳудудларида қурилган иккинчи ҳаво бандаргоҳидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 октябрь куни Ағдам шаҳрида бўлиб ўтган Озарбайжон шаҳарсозлик миллий форумида Президент Илҳом Алиев Зангилон шаҳрида халқаро аэропорт тез орада очилишини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг