Эрдўған Туркиянинг келажагини Европада кўришини айтди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг девони хабар бермоқда.

“Музокаралар чоғида Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ривожланиш масалалари, шунингдек минтақавий воқеалар муҳокама қилинди. Президент Эрдўған музокаралар чоғида Европа Иттифоқи Туркия кун тартибида устувор мавқега эга эканини таъкидлади. Шунингдек, у Туркиянинг келажагини Европада кўришини айтди, дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, Эрдўған Божхона иттифоқини янгилаш, Туркия фуқаролари учун виза эркинлигини таъминлаш ва Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича музокараларда қадамлар қўйиш зарурлигига ишора қилган. 

“Ўзаро ишончни тиклаш, маслаҳат механизмларини тиклаш, истисно ва камситувчи ҳаракатларга, шунингдек, музокаралар жараёнида номзод мамлакат бўлган Туркияга қарши риторикага чек қўйиш керак. Президент Эрдўған мунтазам равишда Туркия-Европа Иттифоқи саммитлари ва юқори даражадаги мулоқотларнинг тикланишига қизиқиш билдирди”, дейилади хабарда.

1964 йилдан бери Европа Иттифоқининг ассоциацияланган аъзоси бўлган Туркия, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун 1987 йил 14 апрелда мурожаат қилган. Уни Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокаралар жараёни 2005 йил 3 октябрда бошланган. Туркия иттифоққа қўшилиш учун Европа Комиссияси билан музокараларни 35 пунктдан 33т асини муваффақиятли якунлаши керак (иккитаси келишув талаб қилмайди). Шундан сўнг, Европа Иттифоқи мамлакатлари бир овоздан Туркияга Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун овоз бериши керак.

2017 йил 6 июлда Европа Парламенти Европа Иттифоқи давлатлари ва Европа Комиссиясини Туркиянинг қўшилиши бўйича музокараларни унинг расмийлари конституцияга ўзгартириш киритгунча тўхтатишга чақирувчи резолюция қабул қилди. 2017 йил апрель ойида Туркия конституциявий ислоҳоти бўйича референдум бўлиб ўтди, натижада президент ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.

Сўнгги тўрт йил ичида Брюссель ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар турли даражаларда Туркиянинг ҳаракатлари Европа ҳамжамиятидан узоқлашишига ҳисса қўшаётганини бир неча бор таъкидлади ва Анқарани ўз позициясини аниқлашга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг