Эрдўған Туркияда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиши мумкин – ОАВ
Олам
−
22 Август 2022
5244Туркияда 2023 йил июнь ўрталарига белгиланган президентлик сайловлари 2022 йилнинг кузига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда “Welt am Sonntag” газетаси 21 август куни Европа Ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕТҲХ) ва Европа Иттифоқи дипломатлари ўртасидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сайловларни муддатидан олдин ўтказмоқчилиги ва уларнинг ташкил этилиши “жуда тез содир бўлиши” ҳақида баъзи аломатлар бор.
Эрдўғаннинг бўлажак сайловларга тайёргарлигини кўрсатувчи белгилар орасида дипломатлар Туркия Президентининг халқаро сиёсатдаги фаоллиги – унинг Украинадаги уруш даврида Ғарб давлатлари ва Россия ўртасида фаол воситачилик қилгани, Сурия йўналишидаги фаоллашуви ва Ўртаер денгизида турк газ ишлаб чиқариш дастури қайта бошланганини тилга оляпти. 9 август куни “Abdulhamid Han” кемаси Ўртаер денгизи шарқий қисмидаги конларни ўрганувчи Мерсин портидан жўнаб кетди. Бундан ташқари, август ойи ўрталарида Эрдўған шахсан Украинага ташриф буюрган ва у ерда Президент Владимир Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашган.
Бу ҳаракатларнинг барчаси Туркия раҳбарининг сайлов кампанияси бошланишидан олдин кучини кўрсатиш учун мўлжалланган, дея таъкидлайди нашр манбалари ва Эрдўған Туркия иқтисодиётининг қисқа муддатли тикланишидан кейин мамлакатда жамоатчилик кайфиятининг ошиши мумкинлигини кўриб сайловларни ёзда ўтказиш учун сабаб сифатида фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда навбатдаги президентлик сайловлари 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтиши белгиланган. Унда амалдаги Президент Эрдўған ҳам ўз номзодини кўрсатиши мумкин.
LiveБарчаси