Эрдўған Туркияда ИШИД етакчиси ҳибсга олинганини маълум қилди
Олам
−
09 Сентябрь 2022
6858Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиларидан бири Башар Хаттоб Ғазал ас-Сумайдон (“Абу Зейд” код номи) Туркияда қўлга олинганини маълум қилди.
Болқон сафаридан қайтгач, журналистларга берган интервьюсида Туркия етакчиси, полиция бош бошқармаси, Истанбул полиция бошқармаси ва Миллий разведка ташкилоти (МРТ) ҳамкорлигида ўтказилган муваффақиятли операция натижасида ИШИД етакчиси қўлга олинганини айтди.
Эрдўған Абубакр ал-Бағдодий ва Абдулла Кардаш йўқ қилинганидан сўнг ал-Сумайдон ИШИД террорчиларининг муҳим етакчиларидан бири эканини таъкидлаган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, сўроқ пайтида террорчи ИШИД террор ташкилоти қошидаги таълим ва адлия вазирликларига раҳбарлик қилганини айтган.
“Узоқ вақт давомида бу террорчининг Сурия ва Истанбулда алоқалари аниқланган ва унинг Туркияга кириш нияти ҳақида маълумотлар олинган”, дейди Эрдўған.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, террорчи сохта ҳужжатлардан фойдаланган.
Давлат раҳбарининг айтишича, ас-Сумайдон МРТ ва Истанбул полиция бошқармаси томонидан сўроқ қилинганидан кейин судга топширилган.
Қўлга олинган террорчи Башр Хаттоб Ғазал ас-Сумайдон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2022 йил 11 июлда эълон қилинган 30-сонли навбатдаги ҳисоботида террорчи ташкилот раҳбари сифатида қайд этилган.
LiveБарчаси