Эрдўған Туркий кенгашда Мирзиёевга қандай мақтов айтган эди? Президент очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ҳам ўрин олди. Унда Президент Туркий кенгаш йиғилишида қатнашган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан иқтибос келтирди.

“Мен Туркий кенгаш йиғилишида зиёрат туризми бўйича бирлашиб ҳаракат қилиш зарурлиги ташаббуси билан чиқдим. Туркия Президенти Эрдўған жаноблари “Агар мўмин-мусулмонларнинг зиёрат туризмига тўхталсак, биринчи навбатда, Ўзбекистон ҳаммамизга намуна”, деб айтди. Биз ҳам буни қўллаб-қувватладик”, дейди Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги оқсоқоллар билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этганди. 

Унда Президент Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш, шу мақсадда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг