Эрдўған Сурия армиясига таҳдид қилди

Олам

image

Туркия Қуролли Кучлари агар зарурат туғилса, Идлибда Сурия армиясига қарши оғир қурол ишлатади. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Минтақамизда операциялар жуда нозик нуқталарда давом этмоқда. Биз ҳеч қанақасига чекинмаймиз. Суриядаги жараённи давом эттирмоқдамиз. Сурия режими қандай чора кўришини билмайман, лекин Идлибда биз ҳамма керакли нарсани қиламиз. Барча оғир қуролларимиз билан жавоб берамиз. Вазиятни ўз ҳолича қолдирмаймиз”, деган Эрдўған 
Африка мамлакатларидан  қайтаётганида.

Аввалроқ, Эрдўған Анқаранинг Суриядаги кураши келажакда бутунлай бошқача бўлишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Туркия армияси 2016-2019 йилларда Сурия шимолида учта операция ўтказди: “Фрот қалқони” ИШИД террорчи гуруҳига қарши, “Зайтун новдаси” ва “Тинчлик булоғи” курд террорчиларига қарши.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг