Эрдўған Столтенберг билан Россия ва Украина ўртасидаги тарангликни муҳокама қилди
Олам
−
08 Февраль 2022
3902Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 8 февраль куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, телефон орқали суҳбат чоғида Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги муносабатлардаги инқирозга урғу берилган ҳолда минтақавий жараёнлар ҳақида фикр алмашилган.
Президент Эрдўған Туркиянинг Москва ва Киев ўртасидаги тарангликни камайтириш учун фаол ҳаракат қилаётганини айтган.
Давлат раҳбари инқирозни Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, халқаро ҳуқуқ ва Минск келишувлари асосида тинч, дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигига ишонч билдирган. Унга кўра, Анқара ўз позициясини барча томонларга етказган.
Эрдўғўн Анқара Россия Федерацияси ва Украина Президентлари ўртасида учрашув ташкил этишга ёки томонлар ўртасида техник музокаралар учун платформа яратишга тайёрлигини таъкидлаган.
НАТО бош котиби, ўз навбатида, Туркия Президентига фаол қўллаб-қувватлагани ва Россия-Украина инқирозини сиёсий жиҳатдан тартибга солишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Столтенберг Туркия Президенти ва унинг рафиқаси коронавирус касаллигидан тезроқ тузалиб кетишига умид билдирди.
LiveБарчаси