Эрдўған Швецияни террорчиларга ёрдам беришни тўхтатишга чақирди
Олам
−
21 Май 2022
5931Бугун, 21 май куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатни “террорчилик ташкилотлари”ни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Қайд этилишича, Эрдўған ва Андерссон икки томонлама алоқалар ва Стокгольмнинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини муҳокама қилган. Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Анқара бугунгача НАТОнинг “очиқ эшиклар” сиёсатини доимо қўллаб-қувватлаб келган.
Президент НАТО ғояси жамоавий хавфсизлик ва альянсга аъзо мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги бирдамликка асосланганини таъкидлаган.
Эрдўған бир неча бор Стокгольмнинг Курдистон ишчилар партияси, Сурия миллий кучлари ва Фатҳуллоҳ Гулен террорчи ташкилоти (PKK/PYD/YPG) террористлари ҳамда улар билан боғлиқ сохта тузилмаларга муносабатидан хавотир билдирганини эслатган.
Эрдўған, Швецияда Фатҳуллоҳ Гулен (ФЕТО) бошчилигидаги яна бир террор ташкилоти вакилларининг борлигига ҳам эътибор қаратган. Шу муносабат билан Туркия Президенти Стокгольмни террорчиларни сиёсий, молиявий ва мудофаа жиҳатдан қўллаб-қўвватлашдан воз кечишга чақирган.
“Анқара Швециядан Туркиянинг PKK террористлари ҳамда ушбу қонли ташкилотнинг Сурия ва Ироқ бўлимларига нисбатан қўрқувини баҳам кўрадиган жиддий ва аниқ қадамлар кутмоқда”, дейди Эрдўған.
Шунингдек, PKK/PYD/YPG террористларининг Сурияда бошқа бир террор ташкилоти ИШИД жангариларига қарши фаол кураш олиб бораётгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.
Президент Эрдўған, Сурияда “Тинчлик булоғи” операцияси бошланганидан кейин Стокгольм томонидан Туркия мудофаа саноатига қарши жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишининг аҳамиятига ҳам ишора қилган.
Президент бу операцияни ўтказиш тўғрисидаги қарор Анқара томонидан мамлакат чегаралари яқинида ҳақиқий террорчилик таҳдиди юзага келганига жавобан қабул қилинганини эслатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь