Эрдўған Шарқий Ўрта Ер денгизидаги вазиятни ақл билан ҳал этишга чақирди
Олам
−
13 Август 2020
7236Ўрта Ер денгизидаги кескинликни Анқара эмас, балки Туркия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси манфаатларига эътибор бермасликка ҳаракат қилаётган Кипрнинг Юнон қисми ва Юнонистон кучайтирмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукмрон партия идорасида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди.
Давлат раҳбари Туркиянинг бугунги кунгача Шарқий Ўрта Ер денгизидаги барча қадамлари халқаро ҳуқуққа ва Ливия билан келишувга асосланганлигини таъкидлади.
“Ўрта Ер денгизидаги таранглик Анқара эмас, балки Туркия ва Шимолий Кипр Турк Республикаси манфаатларига эътибор бермаётган Кипрнинг Юнон қисми ва Юнонистон томонидан кучайтирилмоқда. Юнонистон ҳамжамияти 2003 йилдан бери Кипр оролини ўз мулки деб эълон қилди, бунга ҳаққи бўлмаган ҳолда, оролнинг континентал шелфидаги нефть ва газ конларини қидириш учун лицензиялар беради”, деди Эрдўған.
Давлат раҳбари Юнонистон ва Кипрнинг юнон ҳамжамияти минтақанинг углеводород ресурсларига бўлган Кипр туркларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
"Юнонларнинг ноқонуний ҳаракатларининг яна бир мақсади – Анталия кўрфазидаги Шарқий Ўрта Ер денгизининг энг узун қирғоғи бўлган Туркияни "қамалга олиш ". Анқара бу режалар амалга ошишига йўл қўймаслигини аввал ҳам бир неча бор таъкидлаган. Ҳеч бир мамлакат, хорижий компания ёки кема бизнинг континентал шелфимизда қидирув ёки бурғулаш ишларини олиб боролмайди. Аммо сўнгги пайтларда биз Юнонистон ва Кипрнинг юнон жамоатчилигининг нотўғри хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Улар шунингдек, Ўрта Ер денгизининг шарқига чиқиш имконияти бўлмаган мамлакат томонидан “гиж-гижланмоқда”. Ҳеч ким уларнинг аҳамиятини ошириб юбормаслиги ва мавжуд вазиятдан "шоу" қилишга интилмаслиги керак”, дейди Эрдўған.
Туркия раҳбари Анқара ҳар доим дипломатия ва музокаралар орқали Афина билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тарафдори бўлиб келганини урғулайди.
“Туркия бирон бир давлатнинг ҳуқуқини поймол қилмайди, лекин шу билан бирга у ўз ҳуқуқларининг бузилишига ҳам йўл қўймайди. Шарқий Ўрта Ер денгизи бўйича бирон бир келишув ёки ташаббус Шимолий Кипр Турк Республикаси ва Туркиянинг иштирокисиз амал қила олмайди”, деди у.
Эрдўған, “Oruç Reis” сейсмик тадқиқот кемаси 10 август куни Туркиянинг континентал шелфида углеводородлар қидирув ишларини бошлаганини эслатди.
2012 йилда Туркия ҳукумати ушбу соҳалар учун Турк Петролига лицензиялар берди.
Давлат раҳбари лицензия берилиши тўғрисидаги маълумотлар Туркия ҳукуматининг расмий газетасида эълон қилинганлигини таъкидлади.
“Юнонистон Эгей ва Ўрта Ер денгизларида ёмон позицияни эгалламоқда. Грециянинг Туркия соҳилидан 2 км узоқликда ва Юнонистондан 580 км масофада жойлашган Меис оролида денгиз ҳуқуқига оид сўрови учун асосли изоҳ бериш мумкин эмас. 10 квадрат километр майдонда 40 минг квадрат километрлик ҳудудий сув бор деб таъкидлаш халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан бемаъни ва мантиқсиздир. Мен яна Юнонистонни Туркиянинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақираман”, деди.
Эрдўғанга кўра Шарқий Ўрта Ер денгизидаги муаммони мулоқот ва музокаралар орқали ҳал қилиш мумкин.
“Агар биз ақл-идрок билан иш тутсак, ҳар кимнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши ва ҳамма учун фойда келтирадиган формулани топиш мумкин. Туркия на саргузашт, на можаронинг тарафдори эмас. Аммо, Ғарбий Фиротдаги биродарларимизнинг ҳуқуқларини бузганлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ жавобгар бўладилар. Мен Европа Иттифоқига мурожаат қилмоқдаман. Греция, ЕИ аъзоси сифатида, миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини бажармайдими? Европа Иттифоқи Афинадан изоҳ талаб қилиши керак”, дейди Туркия раҳбари.
Маълумот ўрнида, Туркия ва Греция ўртасидаги зиддият бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Сиёсий, иқтисодий ва бошқа йўналишларда келиб чиқаётган муаммолар, даҳанакижанглар Шарқий Ўрта Ер денгизидаги манфаатларга бориб тақалади. Туркия бундан аввал бир неча бор Грецияни суриялик қочоқларга эшикларини ёпишда айблади. Бу эса сиёсий майдонда асосий қуролга айланди. Қолаверса, Эрдўғаннинг Ая-София ибодатхонасини масжидга айлантириш фикрига Юнонистон тиш-тирноғи билан қарши чиққан биринчи давлат бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь