Эрдўған Туркманистонга боряпти

World

image

Бугун, 13 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркманистонга икки кунлик ташриф билан боради. Бу ҳақда Президент маъмуриятининг алоқа бўлими хабар берди.

Эрдўған Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасидаги биринчи уч томонлама саммитда иштирок этиш учун бормоқда. Саммит Каспий денгизи соҳилидаги Туркманбоши шаҳридаги Аваза миллий туристик зонасида бўлиб ўтади.

Учрашувда уч давлат ўртасидаги ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо, энергетика ва транспорт соҳаларида янада чуқурлаштириш бўйича қадамларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Натижада қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Эрдўған саммит доирасида икки томонлама музокаралар ўтказиши айтилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, саммит дастлаб ўтган йили ўтказилиши режалаштирилган эди.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

139

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends