Эрдўған Россияга етиб борди

Жамият

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтирган самолёт Тошкент вақти билан соат 15:20 да Россия пойтахти Моксвадаги "Внукова-2" аэропортига келиб қўнди. Туркия Президентини Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков кутиб олган. 

Тошкент вақти билан соат 16:00 да Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида яккама-якка учрашув бўлиб ўтади. 

Туркия Президентига Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Ғазначилик ва молия вазир Берат Албайроқ, Миллий размедка бошқармаси бошлиғи Ҳакан Фидан, Президент маъмурияти билан алоқа бўлими бошлиғи Иброҳим Калин ҳамроҳлик қилмоқда. 

Москвада Туркия ва Россия Президентлари Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб де-эскалация зонасидаги вазият юзасидан музокаралар ўтказадилар.

Айни вақтда Туркия ва Россия Президентларининг учрашуви бутун дунё диққат марказида турибди. Учрашувда давлат раҳбарлари Идлиб бўйича якуний қарорга келиши кутилмоқда.

Президент Эрдўғаннинг бир неча кун аввал қайд этганидек, ушбу учрашувда Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича сулҳ имзоланиши мумкин. 

Идлибда Туркия "Баҳор қалқони" деб номланган операция ўтказмоқда . Минтақадаги вазият эса кундан кунга жиддийлашиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг