Эрдўған Путинга юрак ютиб кутилган гапни айтолмади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 сентябрь куни Самарқандда туркиялик мавқедоши билан бўлиб ўтган учрашувда, Ражаб Тойиб Эрдўған унга Украина етакчиси Владимир Зеленский билан музокаралар ташкил қилишни таклиф қилмаганини айтди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

“У ҳақиқатан ҳам ушбу инқироз атрофида юзага келадиган бир қатор жиддий муаммоларни ҳал қилишга жиддий ҳисса қўшмоқда. Ва ўз-ўзидан маълумки, у Президент Зеленский билан ҳам учрашишни таклиф қилади, чунки бу қандайдир ижобий натижаларга олиб келиши мумкин. Бу учрашувда у бу ҳақда гапирмади”, дейди Россия давлат раҳбари журналистлар саволларига жавоб берар экан. 

Шу билан бирга, Путин, умуман олганда, Эрдўған доимо Зеленский билан узоқ муддатга учрашишни таклиф қилишини таъкидлаган.

"Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Туркия Президенти вазиятни нормаллаштиришга, жумладан, озиқ-овқат масаласини ҳал қилишга катта ҳисса қўшмоқда", деб айтган Россия раҳбари. 

Унинг эслатишича, гап Украина портларидан ғалла экспорти ҳақида кетмоқда.  

"Украина ғалласининг Одесса орқали экспорт қилиниши кўп жиҳатдан унинг саъй-ҳаракатлари натижасидир", дея қўшимча қилган Путин.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Самарқандда учрашди. 40 дақиқа давом этган учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтган. 

Маълумот учун, ҳафта бошида Туркиянинг таниқли нашри “Hurriyet” Эрдўған Самарқандда Путин билан учрашувда унга яна Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашишни таклиф қилиши ҳақида ёзган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

517

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг