Эрдўған нега Россиядан кўнгил узолмаётгани сабабини тушунтирди

Олам

image

Туркиянинг Россияга қарши санкциялар бўйича позицияси ўзгармайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сўз очди. 

Давлат раҳбари Туркия Ғарбнинг Россия Федерациясига қарши санкциялар қўллаш бўйича талабларини бажармоқчи эмаслигини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки Россия Туркиянинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. 

Шу билан бирга, Туркия АҚШ ва Ғарб давлатлари, шунингдек, Россия Федерацияси ва Хитой билан тенг муносабатларни сақлаб қолишга интилаётганини таъкидлади. 

Давлат раҳбари Анқара томонидан Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишига ҳам тўхталди. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Туркиядан ушбу тизимларни сотиб олишдан бош тортишни сўраган, бироқ турк томони бу таклифни рад этган.  

“Биз уларга (АҚШ-таҳр.) “йўқ” дедик, чунки сиз бизга Patriot ҳаво мудофаа тизимини бермагансиз. Биз бу қадамни мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида ташладик. Агар сиз Patriot ҳаво мудофаа тизимини топширганингизда, биз бу қадамга бормаган бўлардик. Лекин қилмадингиз. Шунинг учун биз шу йўлни танладик”, дейди Туркия раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, Туркия ҳам турк F-16 самолётларини модернизация қилиш ва бешинчи авлод F-35 қирувчиларини Анқарага топшириш масаласида ўз позициясини қатъий ва изчил ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг