Эрдўған НАТОдаги иттифоқчисига айблов қўйди

Олам 11464
image
-

Греция яқинда Лозанна тинчлик шартномаси қоидаларини, хусусан турк миллий озчилигининг ҳуқуқларини атайлаб бузди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Лозанна тинчлик шартномаси имзоланганининг 99 йиллиги муносабати билан йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

“2023 йилда нишонланадиган Туркия Республикаси ташкил топганлигининг 100 йиллиги ва Лозанна шартномаси имзоланганига дадил қадамлар билан яқинлашаётган Туркия минтақавий ва глобал масалаларда ҳам ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда”, дейди Эрдўған.

У Лозанна тинчлик шартномаси Туркиянинг қуруқликдаги чегараларини чизиш, Грециядаги турк миллий озчилиги ҳуқуқларини кафолатлаш, Туркия соҳиллари яқинидаги Греция оролларининг қуролсизлантирилган мақомини тасдиқлаш имконини берганини эслатган.

Эрдўған ўтган 99 йилда Туркия Лозанна тинчлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини синчковлик билан бажарди.

“Бироқ, Греция яқинда Лозанна тинчлик шартномаси қоидаларини, хусусан, турк миллий озчилигининг ҳуқуқларига оид бандларини атайлаб бузди. Туркия яхши қўшничилик ва келишувларга содиқлик тамойилларига зид бўлган бундай ҳолатни қабул қила олмайди. Анқара минтақада барқарор тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, турк халқининг ҳуқуқларини таъминлаш учун бор имкониятини ишга солишга бел боғлаган”, деган Эрдўған.

Маълумот учун, 1923 йилги Лозанна тинчлик шартномаси 1922-1923йиллардаги Лозанна конференциясининг асосий якуний ҳужжатларидан бири бўлиб, уни 1923 йил 24 июлда бир томондан Буюк Британия, Франция, Италия, Япония, Греция, Руминия, Серблар қироллиги, хорватлар ва словенлар ҳамда бошқа томондан Туркия имзолаган. У 1920 йилдаги Севр шартномасини алмаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×