Эрдўған Марказий Осиёга келмоқчи
Олам
−
10:48 2409 2 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 14 май куни Қозоғистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 24 март куни Эрдўған Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат бошида Тўқаев ва Туркия етакчиси Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз байрами муносабати билан бир-бирини қутлаган.
Шунингдек, Эрдўған Тўқаевни Қозоғистонда умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани ва янги Конституция қабул қилингани билан табриклаган. У буни мамлакат раҳбарининг оқилона ва қатъий сиёсати натижаси сифатида баҳолаган. Қолаверса, Қозоғистоннинг ривожланишига ҳамда ички ва халқаро салоҳиятини мустаҳкамлашга кучли туртки беришига ишонч билдирган.
Тўқаев эса турк кузатувчиларига референдум жараёнидаги фаол иштироки ва ёрдами учун миннатдорлик билдирган.
Эрдўған 14 май куни режалаштирилган Қозоғистонга давлат ташрифи, шунингдек, Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитига алоҳида аҳамият қаратишини билдирган.
Тўқаев ушбу учрашувлар икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Туркистон шаҳрида ўтказиладиган туркий давлатлар раҳбарлари саммитига катта умид боғлаётганини билдирган.
Шунингдек, у Туркия президентининг Қозоғистонга ташрифи қозоғистонликлар томонидан илиқ кутиб олинишини қайд этган.
Эрдўған Тўқаевни апрель ойида Анталияда ўтадиган дипломатик форумда иштирок этишга таклиф қилган. Мазкур таклиф миннатдорлик билан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг қатор мамлакатлари етакчилари, жумладан, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз айёми билан табриклаганди.
Live
Барчаси