Эрдўған “Kızılelma” дунё уруш майдонига қачондан киритилишини маълум қилди
Олам
−
28 Ноябрь 2022
7545Туркиянинг “Baykar” компанияси “Kızılelma” (Қизил олма) учувчисиз жангари самолётларини кейинги йилдан оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
Айни вақтда янги учоқнинг синов учишлари давом этммоқда. У бу йил биринчи парвозини амалга ошириши тахмин қилинмоқда.
“Kızılelma”билан боғлиқ баёнот берган Президент Эрдўған, миллий учувчисиз қирувчи самолётнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2023 йил охирига келиб бошлашини маълум қилди. Шу тариқа, 2024 йил охири ёки 2025 йил бошига режалаштирилган “Kızılelma” серияли ишлаб чиқариш санаси қайта кўриб чиқилди. Президент Эрдўған томонидан серияли ишлаб чиқариш санаси эълон қилинган “Kızılelma”, асосан ҳаво-ер вазифаларини бажариш қувватига эга бўлган ягона двигателли конфигурация бўлиши тахмин қилинмоқда.
“Kızılelma” – бу Украина ёки Туркия двигателлари билан ишлайдиган реактив товушдан тез ташувчига асосланган дрон.
Учувчисиз самолётнинг иккита версияси мавжуд – "Мотор Сич" АИ-25ТЛТ дан украиналик двигателли MIUS A. У товушдан тез тезликка эга бўлади. MIUS B варианти ҳам Ивченко-Прогрессдан Украинанинг АИ-322Ф, ҳам туркиялик TEI TF-6000 билан жиҳозланиши мумкин. Иккала двигатель ҳам товушдан юқори тезликни таъминлайди.
“Kızılelma” дронининг эълон қилинган хусусиятлари:
• иш баландлиги – 12 км;
• учиш оғирлиги – 5500 кг;
• фойдали юк – 1500 кг;
• ўқ-дорилар учун юк кўтариш қобилияти – 1000 кг.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойи охирида “Baykar” компанияси “Kızılelma” зарба берувчи учувчисиз ҳаво воситаларининг иккинчи прототипини йиғишни якунлади. Дрон лойиҳаси 2021 йил 4 августда тақдим этилганди.
Маълумот учун, Туркиянинг Bayraktar TB2 дронлари 2019 йил июнь ойида Ливияда, 2020 йил мартда Сурияда, 2020 йил июнь ойида Тоғли Қорабоғ урушида қўлланилганди. Февраль ойи охири, март ойи бошларида Россия ҳужуми остида қолган Украина ҳам ушбу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланди.
“Baykar” компаниясига Туркия Президентининг кенжа куёви Селчук Байроқдор ва унинг оиласи томонидан асос солинган. Дронларнинг асосий муаллифи сифатида Селчук Байроқдор кўрилади.
LiveБарчаси