Эрдўған Қурбон ҳайитида карантин қоидаларини унутмасликка чақирди
Олам
−
28 Июль 2020
5164Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 28 июль куни рафиқаси – биринчи хоним Эмина Эрдўған билан Қурбон ҳайити олдидан ота-онаси қабрини зиёрат қилди.
Эрдўған қабристондан чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимларига интервью берди. У ўз сўзида халқни ушбу байрамда озодаликка риоя қилиш, ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақишга чақирди.
“Халқимиздан бу байрамда жуда эҳтиёт бўлишларини илтимос қиламан. Аввал ҳам айтганимиз каби, озодалик, ниқоб ва ижтимоий масофага риоя қиламиз. Шу орқали рақамларнинг пасайишига эришайликки, ушбу балодан тезроқ қутулайлик”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Маълумот ўрнида, Туркияда айни вақтда коронавирусга чалинганлар 227 019 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда беморларнинг 210 469 нафари ёки 92,7 %и соғайган, 5630 киши ёки 2,7 %и вафот этган. Айни вақтда 10 920 кишининг даволаниши давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь