Эрдўған глобал хавфсизлик архитектурасини қайта қуришга чақирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жаҳон хавфсизлик тизими архитектурасини янгидан ишлаб чиқиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия етакчиси бугун, 13 октябрь куни Остонада ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашидаги нутқида айтиб ўтди.

"Инсоният кучлар мувозанати ўзгарган ва таъминот занжирлари узилган даврни бошдан кечирмоқда. Биз иқтисодиётдан тортиб озиқ-овқат хавфсизлигигача, энергетикадан тортиб халқаро муносабатларгача бўлган кўплаб соҳаларда катта муаммоларга дуч келмоқдамиз", дейди Туркия Президенти.

Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзосига ишора қилиб, “Дунё бешдан буюк” эканини яна бир бор таъкидлаган.

“Биз глобал хавфсизлик архитектурасини янада адолатли ва тенг ҳуқуқли бўлган янги тушунча асосида қайта ишлаб чиқиш керак, деб ҳисоблаймиз”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Туркия сўнгги йилларда дунё БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий беш аъзосидан катта эканини доимий равишда такрорлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг