Эрдўған Финляндиянинг НАТОга қўшилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга Финляндиянинг иттифоққа кириш эҳтимолини алоҳида кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлига таяниб, ТАСС маълум қилди.

“Швецияда Қурдистон ишчилар партияси пропагандаси давом этмоқда. Уч томонлама меморандумда ким қандай қадам ташлаши кераклиги аниқ кўрсатилган. Ўтган ҳафта Президент Эрдўған Столтенбергга Финляндиянинг НАТОга аъзолиги масаласида бошқача позицияда бўлишимиз мумкинлигини айтди”, дейди дипломат.

Аввалроқ Финляндия мудофаа вазири Микко Савола Швецияни кутмасдан, давлат НАТОга киришга тайёрлигини айтган эди. Журналистнинг Финляндия Туркия Швецияни ҳарбий иттифоққа қўшилишига тўсқинлик қилса, уни кутадими деган саволига сиёсатчи салбий жавоб берди: 

“Йўқ. Бундай ҳолда биз НАТОга аъзо бўламиз”.

Финляндия ва Швеция 2022 йил май ойида биргаликда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Мамлакатлар бир вақтнинг ўзида иттифоққа қўшилиш истаги борлигини эълон қилди, аммо Швецияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар туфайли Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлатларга фақат алоҳида аъзо бўлишларига рухсат беришига шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳукумати Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясига алоқадор гуруҳларнинг Стокгольм марказида ташвиқот намойишини ўтказишга рухсат берган эди. Бундан фойдаланиб Даниянинг “Қаттиқ келишув” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръонни ёқиб юборган. Шу сабабли Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Швецияни НАТОга аъзолик бўйича мажбуриятларини бузганликда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made