Эрдўған душманини судда ютди
Олам
−
13 Апрель 2022
13016Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған асосий рақобатчиси Республика Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдороғлуга қарши очган даъвосини ютиб чиқди. Олий суд унинг талабини қаноатлантирди.
Эрдўғаннинг адвокати Ҳусайн Айдиннинг маълум қилишича, Қиличдороғлу Президентга 165 минг лира (11 минг доллар) компенсация тўлаши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған апрель ойи бошида душманига қарши даъво очганди ва ўзининг ҳуқуқлари бузилгани учун 1 млн лира товон пули талаб қилганди.
Даъво аризасига РХП раҳбарининг партиянинг парламентдаги фракцияси олдида Эрдўғанни танқид қилган нутқи ва 31 март куни Twitter’даги твити сабаб бўлган. Унда мухолифатчи Президентни очкўзликда айблаган.
Эрдўғаннинг адвокати Ҳусайн Айдин ёзма баёнотида Қиличдароғлу жорий йилнинг 22 мартида Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги фракцияси йиғилишида ва ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида Президентнинг шахсий ҳуқуқларини бузганини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь