Эрдўған давлат тўнтариши қурбонлар музейи билан танишди

Олам

Кеча, 4 апрель куни Ражаб Тойиб Эрдўған 15 июль қурбонлари хотираси музейида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. 

2016 йилнинг 15 июль санаси Туркия Республикасида тарихида қонли саҳифалар билан муҳрланган эди. Шу куни мамлакатда ФЕТО террористик гуруҳи раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен ташаббуси билан қуролли кучлар, ички ишлар, чегара ва миллий хавфсизлик хизматларининг бир гуруҳ ходимлари томонидан конституцион тизимга қарши давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди.

Анқара ва Истанбул шаҳарлари марказида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларини бостириш учун одамлар майдонларга чиқди. Давлатни ватанфурушлардан ҳимоя қилиш мақсадида танклар остига ўзини отди. Ўша тунда 250 нафар бегуноҳ киши қурбон бўлди. Конституцион тизим сақлаб қолинди. 

Бу йил ушбу воқеаларга уч йил тўлади. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қарори билан 15 июль санаси мамлакатда Миллий ироданинг зафари куни деб номланиб, хотира маросимлари ўтказиб келинмоқда. 

2017 йил Анқара шаҳрида жойлашган Туркия Республикаси Президенти қароргоҳи қаршисида 15 июль воқеалари қурбонлари хотирасига монумент ўрнатилган эди. Унда қурбон бўлганларнинг исмлари қайд этилган. 

2018 йилнинг август ойида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған  15 июль воқеалар қурбонлари хотираси музейини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди. Мазкур музей Истанбул шаҳрида Шаҳидлар кўприги яқинида барпо этилди.  

Музейга 15 июль воқеалари ҳалок бўлган фуқароларга оид маълумотлар, уларнинг суратлари, кийим-кечаклари, автомобиллари жойлаштирилган. Музейнинг яна бир бурчагига уларнинг пойабзаллари тўпланган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаю Тойиб Эрдўған 15 июль

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг