Эрдўған бутун дунёни Фаластиннинг 1967 йилдаги чегараларини тан олишга чақирди
Олам
−
09 Октябрь 2023
22474Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Яқин Шарқда тинчликка фақат Фаластин мустақиллиги орқали эришиш мумкинлигини айтиб, БМТнинг 2012 йилда қабул қилинган “1967 йилги чегаралар доирасида мустақил Фаластин давлатини яратиш тўғрисида”ги резолюциясининг амалга оширилишига ишора қилди.
Унинг қайд этишича, Туркия бу масалага муносабати ва эътирозини ҳамма вақт билдириб келган.
“Бутун дунё жим бўлиб қолган замонларда биз оғриқли бўлса ҳам ҳақиқатни, тўғрини айтишдан тортинмадик. Фаластинлик биродарларимиз билан ҳар доим ҳамжиҳатликда бўлсак ҳам, минтақада тарангликни кучайтирадиган ва кўпроқ қон тўкилишига олиб келадиган муаммоларни чуқурлаштирадиган ҳар қандай қадамлардан қочиш кераклигини таъкидлаймиз. Ғазо халқининг блокада туфайли азобланишини енгиллаштириш учун тегишли идораларимиз орқали бор кучимизни сарфладик. Бугун биз адолатли тинчликнинг ютқазувчиси йўқ, деган шиор билан ҳаракат қиляпмиз”, дейди Эрдўған.
У сўзида давом этиб, бошқа мамлакатлар раҳбарлари ва халқарро ташкилотлар вакиллари билан бўлган мулоқотида энг кўп эътибор қаратилган мавзу – Фаластин можаросининг халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилиниши ва минтақада тинчлик ва доимий барқарорликка эришиш эканлигини билдирди.
Унинг қайд этишича, адолатни ўрнатишдаги кечикишлар учун афсуски бутун минтақа – фаластинликлар ва исроилликлар бадал тўламоқда.
“Бегуноҳ гўдакларнинг, айниқса, ҳали бешикдаги норасидаларнинг ўлими, изтироблари қалбимизни эзмоқда. Оловга ёғ қуйиш ҳеч кимга, айниқса, икки тарафдаги тинч аҳолига яхшилик келтирмайди. Туркия, тўқнашувларни тезроқ тўхтатиш ва охирги воқеалар билан кучайган тарангликни камайтириш учун қўлидан келганини қилишга тайёр. Биз осойишталикни тиклаш учун бошлаган дипломатик саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга қатъий қарор қилдик. Минтақада ўз сўзини билдирган барча иштирокчиларни тинчликка чин дилдан ҳисса қўшишга таклиф қиламиз”, дейди Туркия раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, можаро қурбонлари сони 1100 га яқинлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь